Aбдулазизхон мадрасаси Улуғбек мадрасасидан (қурилиш санаси – 1417 йил) 2 аср кейин қурилган. Шунга қарамай у Бухоронинг ягона меъморий услубига уйғунлик қўшиб турибди.

Ўрта Осиё меъморчилигининг ўзига хос услубининг шаклланишида Aбдулазизхон мадрасаси муҳим роль ўйнади. Иншоот XVII аср меъморларининг барча билими ва истеъдодини ўзида мужассам этган. Мадрасада жойлашган Пештоқ муқарнаси ўзининг бой безаги ва улуғворлиги билан ҳайратга солади. Бунга айвоннинг шакли ва безатилган кошинкорларнинг хилма-хиллиги туфайли эришилган. Таққослаш учун, Улуғбек мадрасасидаги айвон янада тиниқ ва содда: фақат учта эскирган арка бор. Aбдулазизхон мадрасаси айвони деворлари буюк шоирлар, Улуғбек мадрасаси эса Қуръон оятлари билан безалган.

Нақш Aбдулазизхон мадрасасининг ажралмас белгиси бўлиб, одатий геометрик ёки қашқаргул нақшлар ўрнига деворлари ёрқин ва жилоли безаклар билан безатилган. Унинг қиёфасида ҳатто экзотик элементлар – хитой аждаҳоси ва бахт қуши Семурғ мавжуд бўлиб, Буюк Ипак йўли мамлакатлари ўртасидаги яқин ташқи иқтисодий алоқаларни англатади. Бинонинг ички деворлари қадамли нақш, мармар ўймакорлиги, мозаикали ва ғиштли қадамли нақшлар билан безатилган, гипс устига елим билан бўялган ва зарҳал жило берилган.

Мадрасанинг ичида ёзги ва қишки масжидлар мавжуд бўлиб, улар безаклари билан асосий бинодан кам эмас. Кириш йўлагининг ғарбий бурчагида қишки, ҳовлида эса ёзги масжид мавжуд. Дарсхоналарнинг оқ фонда кўк рангга бўялган девор расмлари билан безатилгани диққатга сазовордир. Уларда хитой ва ҳинд мотивларига ўхшаш ландшафтлар тасвирланган.
Иншоотларнинг барча бойлиги бўлган мадраса безаклари ҳақида батафсил гапиролмаймиз, чунки мамлакатда Aбдулазизхон йўқлигида юз берган сиёсий қўзғолон туфайли иш тўхтатилиши керак эди. Бинони қуриб битказадиган ҳеч ким бўлмаган.

Муқарнаснинг сирли кучи нима? У нима дегани?

Муқарнас – Х аср ўрталарига келиб, Эрон ва Шимолий Aфрикадан келиб чиққан меъморий безакнинг қадимий услуби. Муқарнас уч ўлчовли исломий геометрик дизайн. Бундай мураккаб ва маҳобатли ишда уста енгил визуал гўзалликка эришиш учун циркуль ва чизғичдан фойдаланган. ХV асрнинг охири – ХVI асрларнинг бошларига тўғри келган биринчи икки ўлчамли муқарнас тасвири Тўпқопи саройи (Эрон)га тегишли.

Муқарнаслар асосан конструктив мақсадлар учун эмас, балки косметик безаклар учун ишлатилади. Уч ўлчовли безакни ботиқларда, аркаларда, гумбазлар ёки квадрат бинонинг юқори бурчакларида топиш мумкин.

Манба: http://dkm.gov.uz/ru/medrese-abdulaziz-hana